Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда ёнғин 170 та бинони вайрон қилди
18:07 / 2025-11-19

Япониянинг Кюсю оролидаги Оита шаҳрида кучли ёнғин содир бўлди. Тун бўйи чекинмаган олов ҳамон тўлиқ ўчирилмади. Бу ҳақда Миллий ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Офат натижасида 170 бино, жумладан турар-жой иншоотлари ёниб кетди, 350 хонадон электр таъминотидан узилди.

Ёнғин ва табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотига кўра, Токиодан 770 км жануби-ғарбда жойлашган Саганосеки туманида 175 оила эвакуация қилинган, деб ёзди "Reuters".

Бир кишининг тақдири номаълум, фожиа сабаби ўрганилмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарида аланга яқин атрофдаги ўрмон ён-бағирларига ҳам тарқалгани айтилган.

Бош вазир Санаэ Такаити ижтимоий тармоқ орқали префектура губернатори илтимосига кўра воқеа жойига ҳарбий ўт ўчириш вертолёти юборилганини билдирди.

Г.Сатторова, ЎзА