English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда тўфон сабабли қурбон бўлганлар сони 19 нафарга етди
13:02 / 2019-10-13

Японияга ёпирилган “Хагибис” тўфони қурбонлари сони 19 нафарга етди, яна 16 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.


Японияга ёпирилган “Хагибис” тўфони қурбонлари сони 19 нафарга етди, яна 16 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақида “Киодо” ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Бир муддат аввал 14 кишининг ҳалок бўлгани айтилаётган эди. Жабрланганлар сони эса 150 нафарга яқинлашган.

РИА Новостининг хабар беришича, “Хагибис” тўфони шанба куни кечки пайтда Япониянинг Хонсю оролига ёпирилди. Тўфон марказидаги шамол тезлиги секундига 45 метрни ташкил этмоқда, унинг тезлиги баъзи жойларда секундига 65 метргача кучайган. Бундай шамол юк машинаси, дарахтлар ва электр таъминоти устунларини ағдариш учун етарли саналади. Мамлакатнинг 12 та префектураси, жумладан Токиода кучли ёмғирлар сабабли хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Хавфлиликнинг бундай даражаси илк маротаба нафақат шаҳар нинг чегара ҳудудларида балки 23 та марказий туманларида ҳам жорий этилди.

photo_2019-10-13_13-21-36.jpg

Кучли шамоллар сабабли 376 минг уй электр энергиясиз қолган.

Маҳаллий ҳукумат 11 млн аҳолига ўз уйларини тарк этишни тавсия қилди.

Нагано шаҳрида иккита “Кексалар уйи“да истиқомат қилган 160 га яқин киши сув сабабли қамалда қолишган. Шунингдек, тўфон сабабли Токио кўрфазида Панамага қарашли кема чўкиб кетган. Унинг бортида 12 киши бор эди, улардан 3 нафарини қутқаришга муваффақ бўлинган. Экипажнинг қолган 9 аъзосининг тақдири номаълум.

photo_2019-10-13_13-21-37.jpg