Японияда сайёҳлик вертолёти тоғда ғойиб бўлди
Япониянинг Кумамото ҳудудида бортида уч киши бўлган сайёҳлик вертолёти ғойиб бўлди. Бу ҳақда “TheJapan Times” нашри маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, мамлакат Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги вертолётнинг парвози Кумамотодаги Асо тоғи устида режалаштирилганини маълум қилган.
Вазирлик бортда учувчи ва Тайвандан келган икки йўловчи бўлганини тасдиқлади.
Хабарларга кўра, учоқ парвоз пайтида фалокат сигналини юборган, аммо белгиланган вақтда базага қайтмаган. Айни пайтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
Г.Сатторова, ЎзА