French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетди
14:25 / 2022-10-13

Япониянинг Сидзуока префектурасида сайёҳлик автобуси автоҳалокатга учради ва шосседа ағдарилиб кетди. Фалокат натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар бермоқда NHK.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ЙТҲ Ояма шаҳри яқинидаги шосседа содир бўлган.

Ҳодиса вақтида автобусда 36 киши бўлган. Бугунги кунга келиб, бир кишида ҳаётдан кўз юмган, яна уч киши жиддий жароҳат олган.

Қолган сайёҳларнинг саломатлиги қониқарли, бироқ улар орасида енгил тан жароҳати олган қурбонлар бор-йўқлиги аниқланмаган.