Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирлари бўлиб ўтмоқда
10:17 / 2025-12-18

Токио шаҳридаги “Ginza” саройида “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирларининг очилиш маросимибўлиб ўтди. Унда ўлкамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

– Бу йиғин нафақат маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа, балки Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг яна бир ёрқин ифодасидир, - деди маданият вазиримиз Озодбек Назарбеков ўз нутқида. – Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар йилдан-йилга мустаҳкамланиб, сиёсий, иқтисодий ва айниқса, маданий соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда.

Концерт дастурида Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли хонандалари, “Тумор” рақс ансамбли раққосалари, Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Зулайхо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Илёс Арабов, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндори Умид Исроилов, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Шаҳноза Ёқубжонова ва диёримизнинг Япониядаги маданият элчиси Машу Комазаки иштирок этишди. 

Маданият кунлари дастури доирасида фотокўргазма ҳамда бир қатор расмий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Азиза Алимова, ЎзА