Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда Ўзбек тили байрами
17:19 / 2025-10-21

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Токио хорижий тиллар университетида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар, шунингдек, “Япония–Ўзбекистон” жамияти қошидаги ўзбек тили курслари тингловчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Йиғин давомида шеърхонлик, “Ўзбекистон – жозибали саёҳат маскани” номли тақдимотлар ҳамда “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” мавзусидаги викторина ташкил этилди. Университет талабалари томонидан ўзбек миллий чолғуси – дуторда анъанавий куйлар маҳорат билан ижро этилиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида университетнинг янги тайинланган раҳбари Ҳаруна Нобуо билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги йўналишлари муҳокама қилиниб, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

М.Пирматова, ЎзА