Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда мушаклар ишлаб чиқарадиган фабрикада ёнғин чиқди
19:14 / 2021-10-05

Япониянинг Отару шаҳридаги (Хоккайдо шимолида) мушаклар фабрикасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда NHK телеканали.

Маҳаллий ўт ўчирувчиларнинг айтишича, уч киши ёнғиндан жиддий жароҳат олган. Улар дарҳол касалхонага етказилгани айтилмоқда. Аммо, жабрланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир.

– Ёнғинни ўчириш ҳаракатлари давом этмоқда. Вақти-вақти билан завод биносидан мушакларнинг овози эшитилмоқда, ўт ўчирувчилар маҳаллий аҳолини воқеа жойига яқинлашмасликка чақиради, – дейилади хабарда.

Б.Худойбердиев, ЎзА