Японияда бино лифти орқали қаватдан қаватга мустақил ҳаракатлана оладиган янги робот-фаррош синовдан ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Cyberdyne компанияси томонидан JR West робот темир йўл оператори билан биргаликда ишлаб чиқилган робот-фаррош оддий робот-чанг ютгични эслатади, бироқ фарқ қиладиган томонлари ҳам бор, яъни унинг ҳаракатланиш дастури янада чуқурроқ тизимга эга.
Робот маълум бир QR-код ни аввалдан ҳисоблаб чиқиб, ўзи мустақил равишда WiFi га қўшилади ва у орқали лифтни чақиради ҳамда бир қаватдан бошқа қаватга мустақил равишда ўтиб, фаррошлик ишини давом эттира олади.
"Туғилиш камайиб бораверар экан, эртами индинми ишчи кучи етишмайдиган давр келади. Ўз-ўзидан маълумки, фаррошлик ишларининг бир қисми қўлда бажарилади, лекин биз ишларни имкон қадар механизациялаштиришда давом этамиз", – дея келтиради телеканал JR West вакилининг сўзларини. Хабарда, бундай роботлар қачон оммавий равишда ишлаб чиқарилиши ва сотувга чиқарилиши ҳақида маълум қилинмаган.