Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди 
10:30 / 2026-02-05

Японияда давом этаётган қор бўронлари 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда “РИA Новости” нашри. 

Мамлакат ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 20 январдан бери ўлканинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида бир қанча қор тўлқинлари қайд этилган. 

Aввалроқ, 35 киши ҳалок бўлгани, 393 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Кунчиқар юрт матбуоти ёзишича, шу кунгача қаҳратон қиш сабаб 451 киши тан жароҳати олган, улардан 142 нафари оғир ахволда. 38 киши ҳалок бўлди. Ўлимларнинг учдан биридан кўпроғи Ниигата префектурасида содир бўлган.  

Г.Сатторова, ЎзА