English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда коронавирусга қарши таблетка кўринишидаги дори воситаси синовдан ўтказилмоқда
14:09 / 2021-07-26

Япониядаги “Сионоги” компанияси (Shionogi & Co) COVID га қарши таблетка кўринишидаги дори воситасини одамларда синовдан ўтказишни бошлади.

“Wall Street Journal” бу ҳақда хабар тарқатмоқда.

Синовлар камида келгуси йилнинг бошигача давом этиб, унда 50 дан 100 нафаргача соғлом одамлар иштирок этади.

Таъкидланишича, шу йилнинг охирида дори воситаси ҳал қилувчи назорат босқичидан ўтказилади.

Таблеткалар кундалик истеъмолга мўлжалланган. Мазкур дори воситаси беморни бир ҳафтага қолмасдан касалликдан фориғ қилиши кўзда тутилган.