Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда коронавирус қурбонлари сони 12 кишига етди
11:14 / 2020-03-01

Япониянинг Хоккайдо префектурасида 70 ёшдан ошган эркак коронавирусдан вафот этди.


Япониянинг Хоккайдо префектурасида 70 ёшдан ошган эркак коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида якшанба куни Япониянинг ушбу шимолий минтақаси расмийлари маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Расмийларга кўра, бу Хоккайдо шаҳрида коронавируснинг учинчи қурбони. Шундай қилиб, бугунги кунда Японияда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 12 кишига етди. Инфекция тарқалишининг энг юқори даражаси шимолий Хоккайдо оролида қайд этилди. Касалхоналарда коронавирус билан касалланган 66 киши бор. Вирус тарқалиши кўлами кенгайиши сабабли префектура маъмурлари жума куни маҳаллий фавқулодда ҳолат режимини эълон қилишди.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Японияда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 947 кишини ташкил қилади. Улардан 705 нафари юқумли касалликни Diamond Princess, круиз кемасида юқтириб олишган.

Эслатиб ўтамиз, касаллик дастлаб Хитойда қайд этилган эди. Ҳозирда ушбу коронавирус билан касалланганлар 50 дан ортиқ мамлакатларда аниқланди.