Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши митинг
09:10 / 2023-05-04

Япония Конституциясига киритиладиган ўзгартиришларга қаршилар Токиода митинг ўтказди, унда 25 мингдан ортиқ киши қатнашди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Намойишчилар полиция ҳамроҳлигида “Конституциядаги ўзгартиришларни кечирмаймиз!”, “Урушга йўл йўқ!”, “Биз ҳарбийлаштиришга қаршимиз” ва бошқа шиорлар билан шаҳар марказини тўлдиришди.

Намойиш чоршанба куни нишонланган Конституция куни муносабати билан ташкил этилди. Ҳеч қандай ҳодиса, жумладан, полиция билан тўқнашувлар қайд этилмаган.  

Мамлакатнинг энг йирик нашри “Yomiuri” ўтказган ижтимоий сўров натижаларига кўра, японларнинг камида 61 фоизи Конституцияга ўзгартиришларни қўллаб-қувватлайди. Аҳолининг 33 фоизи Асосий қонунга киритиладиган таклифларга қарши чиққан.

1947 йилдан бери Конституцияга ҳеч ўзгартиришлар киритилмаган. Мухолифат унинг бор ҳолича сақлаб қолиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ўзгартириш тарафдорларининг фикрича, ўтган аср ўрталарида қабул қилинган Конституция бугун тез ўзгариб бораётган дунёда холис равишда тўлиқ бўлиши мумкин эмас.  

ЎзА