Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда ҳукмрон партия тарихий ғалабага эришди
13:21 / 2026-02-09

Японияда бўлиб ўтган муддатидан олдинги парламент сайловларида ҳукмрон Либерал-демократик партия ишончли ғалабага эришди.

Мамлакат тарихида илк бор аёл бош вазир бўлган Санаэ Такаити раҳбарлигидаги партия қуйи палата — Вакиллар палатасида 465 ўриндан 316 тасини қўлга киритди. Бу ЛДП учун энг юқори натижа ҳисобланади.

Япон оммавий ахборот воситалари сайлов натижаларини Такаити учун сиёсий мандатни мустаҳкамловчи ғалаба сифатида баҳолади. “Reuters” ахборот агентлигига кўра, ушбу натижа ҳукмрон партиянинг парламентда мутлақ устунлигини янада кучайтирган.

Сайловларда жами 1 284 нафар номзод иштирок этди. Улардан 289 ўрин бир мандатли округлар орқали, қолган 176 ўрин эса партия рўйхатлари асосида тақсимланди.

Д.Ҳакимов, ЎзА