French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда ҳарбий тизимни қўшимча молиялаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди
12:00 / 2023-06-16

Япония парламенти юқори палатаси оширилган ҳарбий харажатни молиялаштириш манбаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Овоз бериш жараёни эфирда тўғридан-тўғри намойиш қилиб турилгани айтилмоқда.

Ҳужжат мухолифатчилар қаршилигига қарамай қабул қилинган, чунки юқори палатада ҳукмрон партия аъзолари кўпчилик.

Қонун қўшимча ҳарбий харажатга йўналтириладиган маблағ солиқдан ташқари манбалар орқали таъминланишини кўзда тутади.

Кун чиқар юрт ҳукумати келгуси беш йилда ҳарбий харажатни 43 триллион иена (318 миллиард доллар)га етказмоқчи. Бу ҳозирги миқдордан 17 триллион (126 миллиард доллар) иена кўп. Солиқдан ташқари тушумни таъминлаш учун “мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш жамғармаси” ташкил этилади.

Ўтган йил декабрда Япония 2027 йилгача мудофаа харажатини мамлакат ЯИМ 2 фоизига етказиш белгиланган уч муҳим ҳужжат – “Миллий хавфсизликни таъминлаш стратегияси”, “Миллий мудофаа стратегияси” ва “Мудофаа қобилиятини таъминлаш режаси”ни қабул қилган.