Японияда довул туфайли 72 минг киши хавфсиз жойга кўчирилмоқда
“Меари” довули яқинлашаётгани учун Сидзуока префектурасида 72 мингдан зиёд аҳоли уйларини тарк этиб, хавфсиз жойга кўчиб ўтишига кўрсатма олди.
Довулнинг хавфлилик даражаси 8 чи босқичга етади, деб ёзмоқда Киодо агентлиги.
Ҳукумат аҳолини эвакуация қилишни тезроқ ниҳоясига етказишга чақирмоқда. Чунки хавф даражаси бешинчи босқичга чиқса инсонлар ҳаётига тўғридан-тўғри таҳдид пайдо бўлади.
"Меари" довули корейсчада "садо" маъносини билдиради. Офат жума куни Япониянинг жанубида пайдо бўлгани айтилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида у Япониянинг Тинч Океани соҳилларига ёпирилади. Шу боис дастлабки зарбани Сидзуока префектураси қабул қилиши мумкин.
Айни дамда довул Сидзуоканинг жануби-ғарбий қисмига яқинлашмоқда. Синоптикларнинг таъкидлашича, якшанба куни эрталаб довул шимоли-шарқий соҳилларга ёпирилади ва Тинч Океанининг шимоли-шарқига қараб ғойиб бўлади.