Японияда COVID-19 туфайли ўлим ҳолатлари кескин кўпайди
Японияда коронавирусдан бир кунда 523 киши вафот этди, деб ёзмоқда Киодо агентлиги.
Бу пандемия бошлангандан кейинги ўтган уч йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Аввалги рекорд икки кун аввал қайд этилган бўлиб, ўшанда бир кунда 520 киши вафот этган.
Декабрь бошлангандан буён Японияда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари кескин кўпайди. Пандемия бошлангандан кейинги ўтган уч йилда коронавирусдан 60,4 минг киши қурбон бўлди.
Ўтган уч йилда жами ўлим ҳолатининг олтидан бир қисми сўнгги 40 кунга тўғри келмоқда, дейилади хабарда.
Жами ўлим ҳолатларининг 97 фоизи 60 ёшдан ошганлар тоифасига киради.