Японияда ноодатий бўлган, аммо тобора машҳур бўлаётган хизмат тури – “ОК Обаачан” (“Хўп бўлади, бувижон”) — ёши катталарни ижарага бериш хизмати пайдо бўлди. Махсус портал орқали фойдаланувчилар 60 ёшдан 94 ёшгача бўлган “бувилар”ни бир соатга чақиришлари мумкин. Хизмат нархи — 1 соат учун 3300 иена (тахминан 22 АҚШ доллари) ва йўл харажатларини ўз ичига олади.
Кексалик – муаммо эмас, имконият Япония Статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда 65 ёшдан ошган 9,3 миллион киши ишламоқда. Бу аҳолининг тўрт нафардан бирини ташкил этади. “ОК Обаачан” лойиҳаси бу демографик ҳолатни муаммо эмас, балки имконият сифатида қабул қилади. Иш топишда қийналаётган ёки жамиятдан узилганини ҳис қилаётган ёши катталарга бу лойиҳа орқали янги маъно ва фаолият майдони берилмоқда.
Хизмат кўлами кенг: нафақат тозалик, балки маънавий таянч Ушбу бувилар турли кўникмаларга эга: уй юмушларида ёрдам миллий таомлар тайёрлашни ўргатиш болага қараш каллиграфик табрикномалар ёзиш оилавий можароларни тинч ҳал қилишда маслаҳат ёлғизликдан азият чекаётганларга маънавий суҳбатдош бўлиш Айниқса, айрилиқдан кейинги тушкунлик, ота-оналар билан муҳим суҳбат олдидан тайёргарлик ёки ўзини ёлғиз ҳис қилаётганларга бу “бувижон”лар катта далда бўла олмоқда.
100 дан ортиқ фаол бувилар – ҳар бири ўзига хос тажрибага эга Бугунги кунда “ОК Обаачан” лойиҳасида 100 га яқин фаол бувилар иштирок этмоқда. Баъзилари — собиқ ошпазлар, баъзилари — устозлар ёки терапевтлар. Ҳар бири ўз шахсий ҳаёт тажрибасини жамият билан бўлишишга тайёр.
Интернетдаги муносабат: меҳр билан қаршиловчилар ҳам бор, танқидчилар ҳам Лойиҳа ижтимоий тармоқларда турлича баҳоланди. Кўпчилик бу ташаббусда “ҳақиқий меҳр” ва “инсонийлик”ни кўрмоқда. Аммо баъзилар ёши улуғ инсонлар хавфсизлиги ва уларга нисбатан муносабат масаласида хавотир билдирмоқда. Шунингдек, “нега фақат бувилар? Нега боболар эмас?” деган саволлар ҳам кўтарилмоқда.
Бу саволларга жавобан шуни айтиш мумкин: Японияда “Оссан Рентал” номли ўхшаш лойиҳа ҳам мавжуд бўлиб, у орқали эркаклар — айниқса пенсия ёшидаги “амакилар” ижарага олинади. Улар ҳам турли маслаҳатлар, мулоқот ва ёрдам кўрсатиш хизматларини бажаради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BrokZJj2C_o" title="Yaponiyada buvilarni “ijaraga berish” xizmati ommalashmoqda:" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева,Улуғбек Тўхтаев, ЎзА