Японияда бир кунда 33 та зилзила содир бўлди
Япониянинг Шимане ҳудудида сешанба куни ўттиз учта зилзила рўй берди, деб хабар бермоқда мамлакат метеорология хизмати.
Таъкидланишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 10:18 да Шимане префектурасида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилган. Эпицентр 11 километр чуқурликда жойлашган эди. Сунами хавфи эълон қилинмаган. Табиий офат натижасида тўққиз киши жароҳат олган.
Энг кучли ер силкиниши асосий зилзиладан ўн дақиқа ўтгач содир бўлган. Ўлка метеорологлари ҳафта давомида кучли зилзилалар хавфи сақланиб қолиши ҳақида аҳолини огоҳлантирган.
Г.Сатторова, ЎзА