Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда аёлларнинг илмий соҳадаги иштироки даражаси жуда паст
16:11 / 2022-10-10

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Бир қарашда таълим” йиллик ҳисоботида маълум қилинишича, илмий даражага эга аёлларнинг энг юқори улуши Литвада - 59 фоизни ташкил қилади. Японияда айни кўрсаткич 30 фоизга тенг. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Ташкилотга аъзо 32 давлатда олий таълимда банд мутахассисларнинг ўртача 45 фоизи аёллар.
Бу борада Латвия 55 фоиз билан иккинчи, Финландия 53 фоиз билан учинчи ўринни эгаллаган. Швейцария ва Жанубий Кореяда илмий даражага эга аёллар улуши 36 фоиз.

2020 йилдан бошлаб Япония ҳукумати аёл ўқитувчилар сонини кўпайтириш мақсадида давлат университетларини қўллаб-қувватлашни кучайтирди.