Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда ҳарорат рекорд даражада исиб кетди
10:36 / 2020-08-19

Август ойи Японияда об-ҳаво одатдагидан иссиқ келмоқда.


Душанба куни Сидзуока префектурасидаги Хаммамацу шаҳри марказида ҳарорат Цельсий бўйича 41,1 даражагача кўтарилди, деб хабар тарқатди Киодо ахборот агентлиги.

Япония метеохизмати маълумотига кўра, худди шундай ҳарорат 2018 йил 23 июлда Сайтама префектурасидаги Кумагая шаҳрида кузатилган эди.

Август ойи Японияда об-ҳаво одатдагидан иссиқ келмоқда. Токиода ҳарорат 35 даражагача етмоқда. Жазирама яна бир неча кун давом этади, дейилади хабарда. Шу боис маҳаллий ҳокимиятлар аҳолини офтоб уришидан ҳимояланишга чақирди.

Ўтган йили 70 мингдан зиёд киши офтоб уриши оқибатида касалхоналарга ётқизилган,126 киши вафот этган эди.