Японияда 7.5 баллик зилзила содир бўлди
Ўтган тунда Япониянинг шимоли-шарқида 7.5 магнитудали зилзила рўй берди, деб ёзмоқда “BBC” нашри. Ҳодиса натижасида камида 30 киши жароҳатланди, 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди.
Таъкидланишича, ер силкиниши 50 км чуқурликда, Аомори яқинида содир бўлган. Ҳудудда 2 минг 700 дан ортиқ хонадон электрсиз қолди, айрим поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди.

Япония бош вазири Санаэ Такаити аҳолига мурожаат қилиб, мунтазам тайёргарлик ва фавқулодда эвакуация режасини қайта кўриб чиқишни эслатди.
Ўлка энергия компаниялари маълумотига кўра, минтақадаги атом электр станцияларида ҳеч қандай носозлик аниқланмаган.
Маълумки, Япония йилига 1 500 га яқин зилзила содир бўладиган энг сейсмик ҳудудлардан бири бўлгани учун мутахассислар келаси кунларда яна кучли тебранишлар эҳтимоли борлигидан огоҳлантирмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА