Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда 15 ёшдан кичик болалар сони 41 йил ичида энг кам даражага тушди
13:45 / 2022-05-05

Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони 14,65 миллион нафарни ташкил этди.

Бу 41 йил давомида энг кам кўрсаткичдир. Чоршанба куни умуммиллий ишлар вазирлиги пайшанба куни нишонланган Болалар куни муносабати билан ушбу маълумотни тарқатди. 

15 ёшгача бўлган болалар аҳоли тузилишида 11,7 фоизни ташкил этган, ушбу улушнинг қисқариб бориши қаторасига 47 йилдан буён кузатилмоқда, дейилади маърузада. 

Ўтган йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар сони 250 минг кишига қисқарган. 14,65 миллион нафар боланинг 7,5 миллиони ўғил болалар, 7,15 миллиони қиз болалар. Префектуралар бўйича ҳисоблаганда энг кўп бола Окинавада, энг кам бола Акита префектурасида яшар экан. Ёш тоифасида эса, энг кўп бола 12 ёшдан 14 ёшгача бўлганлари экан, аммо ёш кичрайган сайин болалар сони кўрсаткичи ҳам пасайиб борган. Масалан, 9 дан 11 ёшгача бўлган болалар 3,13 миллион нафар, 6 дан 8 ёшгачаси 3,01 миллион, 3 дан 5 ёшгачаси 2,78 миллион, 2 ёшгача бўлган болалар сони эса 2,52 миллион нафарни ташкил қилган.