Япония: зилзила оқибатида 150 киши жабрланган
Японияда содир бўлган зилзила оқибатида 150 киши жабрлангани, 950 минг аҳоли яшовчи ҳудуд электр таъминотидан узилиб қолгани айтилмоқда.
“Kyodo” тарқатган хабарга кўра, мамлакатнинг шимоли-шарқида содир бўлган 7,3 балли ер силкинишлари пойтахт Токиода ҳам сезилган.
Зилзила цунамини келтириб чиқармаган. Мияги ва Фукусима префектурасида сув таъминотида узилишлар бўлган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.
“Фукусима-2” атом электр станцияси ҳавзасидаги реактив сувнинг бир қисми оқиб чиққан. Ҳукумат мазкур ҳодисанинг зарарли бўлмаганини маълум қилган.