Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония хавфсизликни расмийлаштириш тизимини жорий этади
14:40 / 2024-04-09

Япония парламентининг асосий Қуйи палатаси иқтисодий хавфсизлик билан боғлиқ маълумотлар учун хавфсизликни расмийлаштириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ялпи мажлис парламент Қуйи палатаси сайтида намойиш этилди.

Янги тизимга кўра, ҳукумат маълум маълумотларнинг сизиб чиқиши мамлакат миллий ёки иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин деб ҳисобласа, уларни махфий деб таснифлаш имкониятига эга. Хусусан, гап янги ишланмалар ёки технологиялар, таъминот занжирлари ва хавфсизлик тизимлари ҳақидаги маълумотлар ҳақида бормоқда. 

Бундай маълумотларга эга бўлиш учун мурожаат қилган давлат амалдорлари ва хусусий компаниялар ходимлари ҳар томонлама чуқур текширувдан ўтиши лозим. Хусусан, уларнинг оила аъзолари, миллати, ҳуқуқбузарлик тарихи, гиёҳвандлик ёки алькоголизм ва ҳоказоларни таҳлил қилишлари керак бўлади.

ЎзА