Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ва НAТО янги ҳамкорлик дастурини эълон қилди
18:32 / 2023-07-12

Япония ва НAТО 16 йўналиш бўйича янги махсус ҳамкорлик дастури (ITPP)ни эълон қилди, дея хабар берди “Киодо” агентлиги. Ҳужжат кибер ва фазо хавфсизлиги, шунингдек, НAТО маневрларида, хусусан, кибер хавфсизлик ва ахборотни манипуляция қилишда иштирокни кучайтириш, табиий офат, низо вақтида фавқулодда ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликда ҳаракатланиш каби йўналишларни кўзда тутади.

Aхборот алмашинуви ривожланиши ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Шу нуқтаи назардан ҳужжатда денгиз хавфсизлиги ва ядро қуроли тарқатмаслик каби анъанавий йўналишлардан ташқари, энг сўнгги йўқ қилиш технологиясига, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланишга оид ёлғон маълумот тарқатишга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳам қайд этилган.

2014 йил бошланган Шахсий шериклик ва ҳамкорлик режасининг кенгайтирилган шакли ҳисобланмиш Мослаштирилган ҳамкорлик дастури (ITPP) 2023-2026 йилларда, тўрт йил давомида ишлайди. Зеро, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги вазият Aтлантикадаги хавфсизликка ва жаҳон тартибини сақлаш жараёнига таъсир кўрсатади, дейилади хабарда.

ЎзА