French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ва Марказий Осиё ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинди
22:41 / 2024-03-06

Марказий Осиё халқаро институтида Япониянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Такаши Хатори билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

Япония Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини изчил қўллаб-қувватламоқда, инфратузилма ва инсон салоҳиятини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Ўзаро ҳамкорлик умумий минтақавий устуворликка эришиш учун калит вазифасини ўтамоқда.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам равишда ўтказилаётган Маслаҳат учрашувлари ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шу муносабат билан меҳмон “Марказий Осиё+” формати, жумладан “Марказий Осиё+Япония” механизми доирасида олиб борилаётган биргаликдаги саъй-ҳаракат самарадорлигига эътибор қаратди.

Япония таҳлил марказлари билан қўшма тадбир, конференциялар ўтказиш бўйича ижобий тажриба алмашишда томонлар фаоллиги муҳим экани таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан Япония томони МОХИ ва глобал хавфсизлик ҳамда барқарорлик бўйича таҳлилий марказ – Япония халқаро муносабатлар институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Бу жараёнда амалий ҳамкорлик изчил қўллаб-қувватланади, илмий-тадқиқот салоҳиятидан унумли фойдаланилади, турли қўшма тадбирлар ташкил этилади.

Ғ.Хонназаров, 
ЎзА.