Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ҳукумати фуқароларга 930 доллардан ажратди
10:44 / 2020-05-28

Тўловлар 1388 та минтақавий ҳудудда амалга оширила бошланди.


Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда, жумладан мамлакатда ҳам вужудга келган иқтисодий қийинчиликни қисман бартараф этиш учун кун чиқар давлатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг иен (тахминан 930 доллар)дан бериладиган бўлди.

Тўловлар 1388 та минтақавий ҳудудда амалга оширила бошланди. Бу умумий аҳолининг 79,7 фоизини ташкил этади. Тўғридан-тўғри йўналтириладиган ва жами 25,6 триллион иен (237 миллиард доллар)га тенг бўлган ушбу ёрдам 2020 йил учун мўлжалланган қўшимча бюджет манбаларидан олинади.

Мазкур маблағлар апрель ойи охирларида коронавирус шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида шакллантирилиб, тасдиқланди.