Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланилиши эҳтимолидан хавфсирамоқда
10:50 / 2022-09-22

Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно япон ҳукумати Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

“РФ Президенти Путин 21 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилди, Россия ўз ҳудудий яхлитлиги ва халқини ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солишга тайёрлигини таъкидлади. Бу ядро қуроли бўлиши мумкин. Айни воситадан жабр кўрган ягона давлат сифатида Япония Россиянинг бу турдаги қуролни қўллаши таҳдиди ва эҳтимолини номақбул ҳисоблайди”, деди Мацуно.

21 сентябрь куни Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган ва давлатини ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солишини айтган эди.
 

ЎзА