Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Украинага инфратузилмани тиклаш учун маблағ ажратади
14:56 / 2023-03-30

Украина муҳим инфратузилмани фавқулодда тиклаш учун Япониядан 400 миллион доллар олади, деб хабар қилди мамлакат инфратузилма вазирлиги.

Ушбу маблағга реставрация учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва хизматлар харид қилиш режалаштирилган, дейилади хабарда.    

Хабардан маълум бўлишича, Япония ҳукумати ҳам БМТ Тараққиёт дастури механизми орқали Украинани тиклаш учун грант ёрдами сифатида 70 миллион доллар ажратади.  

Украина инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг сўзларига кўра, фақат шу йил бошидан бери Украина ва Япония мамлакатни тиклаш учун 650 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишга келишиб олган.  

 

ЎзА