Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония соҳилида китлар музлик қуршовида қолди
12:43 / 2024-02-07

Ўнлаб китлар Кунашир ороли соҳилидаги Раусу шаҳри яқинида сузиб юрган муз бўлаклари исканжасига тушди, деб хабар тарқатди Япониянинг “NHK” телеканали.

Косаткалар соҳилдан бир километрча масофада қамалиб қолган, бунга муз ҳаракатга келиши сабаб бўлган. Айни пайт жониворлар очиқ денгизга чиқолмаяпти. Гувоҳлар таъкидлашича, тузоқда бир неча кит боласи ҳам бор. Маҳаллий аҳоли муз парчаланмагунга қадар китлар қамалдан чиқолмаслигини таъкидламоқда.

Маълумотга кўра, 2005 йил шу ҳудудда қамалиб қолган китларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган.

Экспертлар фикрича, қутқариш амалиётига “Тэсио” муз ёрар кемасини жалб қилиш керак. Мазкур кема Охота денгизида “Сахалин ороли” танкерини муз исканжасидан халос қилишда иштирок этган.