Япония собиқ вазирига суиқасд қилган жиноятчига ҳукм ўқилди
Япония суди мамлакат собиқ бош вазири Шиндзо Абега суиқасд қилган Тетсуя Ямагамига нисбатан умрбод қамоқ жазосини белгилади.
“Kyodo” нашри ёзишича, айблов томони умрбод қамоқ жазосини талаб қилган, ҳимоячи эса жазони 20 йил билан чеклашни сўраган.

Ямагами ўз айбини тан олган. Суд жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини инобатга олган ҳолда энг қатъий жазони тайинлади. Ҳукм Японияда сиёсий хавфсизлик чораларини кучайтириш ва давлат раҳбарларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга туртки бўлди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА