Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтиради
Япония ҳукумати экспорт чекловлари қўлланиладиган ҳарбий соҳага оид Россия компаниялари рўйхатини кенгайтириш ниятида, деб хабар бермоқда «Кёдо» агентлиги. Бу ҳақида Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси катта еттилик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида айтган.
Бундан ташқари, агентлик хабарига кўра, вазирлар Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш ниятида эканлигини айтиб ўтган.