French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Россия билан музокараларда ўз позициясини ўзгартирмаслигини маълум қилди
12:10 / 2020-10-30

Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги жума куни матбуот анжумани ўтказиб, журналистларга Россия билан олиб борадиган музокараларида Япония ўз позициясида қолиши ва олдинги келишувларга содиқ бўлишини тасдиқлади.

"Россия билан музокараларда ўзгариш бўлмайди. Қўшма битимлар, бу энг аввало, 2001 йилдаги Сингапур ҳамда Иркутскда эришилган келишувлар, 1993 йилда имзоланган Токио декларациясидир. Ҳозирда биз музокараларимизни тинчлик шартномасини имзолаш бўйича музокараларни тезлаштириш юзасидан эришилган келишувга асосланган ҳолда олиб борамиз", - деди Мотэги.

Пайшанба куни Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ҳам Россия билан аввал эришилган битимларга содиқ қолишини айтган эди.
Россия билан Япония ўртасидаги муносабатларга узоқ йиллардан буён икки ўртада тинчлик шартномаси имзоланмагани соя ташлаб келади.