Япония Россия билан “борди-келди”га чеклов жорий этди
Япония ҳукумати Россия билан визасиз алмашинувга чеклов жорий этиб, мамлакат фуқароларини “шимолий ҳудудлар”га ташрифини кечиктириш юзасидан қарор қабул қилди.
Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Мацуно Хирокадзу Токиода ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган, дейилади “РИА Новости” хабарида.
“Ҳукумат ҳозирги вазиятда Япония фуқароларини “шимолий ороллар”га ташрифини кечиктиришни маъқул деб ҳисоблайди” дейилади расмий вакил баёнотида.
Хабарда келтирилишича, қайд этилган “шимолий ҳудудлар”га японларда Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи деб номланган ороллар назарда тутилган.