English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония: қабрга эгилган бошлар…
14:25 / 2025-08-27

Японияда адолатсизлик қурбони бўлган тадбиркорнинг қабри олдида полиция ва прокуратура вакиллари узр сўраб, гул қўйди.

2020 йил март ойида бизнесмен Шизуо Аишима ва яна уч нафар компания раҳбари саноат ускуналарини ноқонуний экспорт қилишда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Аишима 2021 йил февралда, яъни айблов бекор қилинишидан атиги беш ой олдин ошқозон саратонидан вафот этди. Қабр ёнида бўлиб ўтган узр сўраш маросимида Шизуонинг оила аъзолари ҳам қатнашди, бироқ марҳумнинг рафиқаси айбдорларни ҳамон кечирмаганини айтди.

2021 йил сентябрда компания Токио судига даъво киритди ва суд ҳукми билан айблов ноқонуний, деб топилди. Оилага1,12 миллион доллар бадал тўланиши белгиланди. Прокурор Хироси Ичикава Аишимага нисбатан инсон ҳуқуқи қўпол равишда бузилганини тан олди:

– Биз асоссиз ҳибсга олиш ва суд қилиш орқали инсон ҳуқуқи жиддий бузилишига сабабчи бўлдик. Шунингдек, маҳбус тиббий даволаниш имконидан маҳрум бўлишига йўл қўйдик.

Марҳум саккиз бор гаров эвазига озод этишларини сўраган, бироқ ҳамма сўров рад этилган. Полиция ва прокуратура суд қароридан шикоят қилмади ва ҳукм 2024 йил 11 июнда қонуний кучга кирди. Жабрланган оила текширув нотўғри айбловнинг асл сабабини очиб бермагани ва тавсия этилган жазо жуда енгил бўлганини таъкидламоқда.

Японияда юз берга бу воқеа адлия тизимидаги хатоликлар инсон ҳаётида қандай оғир оқибатлар юзага келтириши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.

Мусулмон Зиё, ЎзА