Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония почтаси жўнатмаларни дронларда етказиб беришни бошлайди
11:39 / 2022-12-07

Япония почтаси 2023 молия йилидан (2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 мартгача) бошлаб жўнатмаларни ва хатларни етказиб беришда ўзлари ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланишни бошлайди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Япония почтасининг ёрқин-қизил рангига бўялган ACSL дронининг узунлиги 1,5 метр. Аппарат 5 килограммгача бўлган почта жўнатмаларини таший олади. Мазкур дрон бир парвоз давомида 32 километрлик масофани босиб ўта олади. Дронлардан асосан почта ташувчилар оз бўлган тоғли ҳудудларда ва аҳоли кам яшайдиган узоқдаги оролларда фойдаланилади.

5 декабрдан бошлаб Японияда дронларнинг аҳоли пунктлари устидан учишига қўйилган тақиқ бекор қилинди, шу боис мамлакат почтаси ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга киришди, дейилади хабарда. Шу билан бирга, ушбу мақсадларда ишлатиладиган дронлар учун операторлар лицензия олишига тўғри келади ҳамда дроннинг ўзи хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.