Япония мактаблари билан ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Меҳмонлар агентлик ва унинг таркибига кирувчи мактаблар фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаев JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такасака Мунео бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Меҳмонлар агентлик ва унинг таркибига кирувчи мактаблар фаолияти билан танишди.
Ўзбекистондаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг Япония етакчи университетларида таълим олишини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан JICAга Ўзбекистонда STEAM таълимини ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик таклифи берилди. Икки томонлама ташаббусларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Япония мактаблари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳақида фикр алмашилди.
Япониялик мутахассисларга мактаблар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи маъқул келди.