Япония кучли ёмғир туфайли 115 минг аҳолисини эвакуация қилади
Япония жанубидаги Окинава префектурасининг камида 115 минг аҳолисига маҳаллий ҳокимият томонидан зудлик билан эвакуация қилиш тавсия қилинган, чунки кучли ёмғирлар ҳудудни босиб, кўчкига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда бугун “NHK” телеканалида хабар берилган.
Қайд этилишича, тартиб Наха префектураси пойтахтининг бир қатор ҳудудларига тааллуқлидир.
Окинавада шу ҳафта бошидан буён экстремал об-ҳаво шароити сақланиб қолган. Шундай қилиб, ҳозиргача префектуранинг 360 минг аҳолиси эвакуация қилиш бўйича тавсиянома олди.