Япония коронавирусга қарши кураш учун 1 миллиард доллар моддий кўмак ажратади
Япония ҳукумати омикрон-штамми тарқалаётган шароитда Африка давлатларига 10 миллион дозада вакцина юборади, деди бош вазир Фумио Кисида Токиода очилган озиқ-овқат масалаларига доир саммитдаги чиқиши чоғида.
“Япония коронавирусга қарши курашаётган ташкилотларга 1 миллиард доллар моддий кўмак ажратади. Бундан ташқари, Африка давлатларида коронавируснинг омикрон-штамми кенг тарлаётганини ҳисобга олиб, мазкур мамлакатларга 10 миллион дозадаги вакциналарни юборади”, деди япон ҳукумати раҳбари.