Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония компанияларининг 75 фоизи кундалик ишда сунъий интеллектдан фойдаланади
13:42 / 2026-02-02

Япония молия вазирлиги тадқиқотига кўра, мамлакатда фаолият юритаётган компанияларнинг 75 фоизи кундалик иш жараёнида сунъий интеллект (СИ) технологиясидан фойдаланмоқда. Бу кўрсаткич беш йил олдин 11 фоиз эди.

Ҳозир йирик корхоналарда СИдан фойдаланиш даражаси 89, автомобилсозлик ва умумий овқатланиш тармоғида 90 фоизга кўтарилган. Бу рақамлар кун чиқар юртда янги технологияларга нисбатан талаб, СИ иш жараёнида қўлланиши даражаси жуда тез ўсиб бораётганини кўрсатади.

Вазирлик маълумотига кўра, компаниялар СИни асосан ҳужжат тайёрлаш, маълумотни қидириш ва йиғиш, шунингдек техник вазифаларни автоматлаштиришда қўллайди. Масалан, чат-бот телефон хизмати юкламасини сезиларли даражада камайтириб, мижозга тез хизмат кўрсатиш имконини беради. Электрон ёзишмалардаги СИ эса ходимлар учун бир неча соати тежашга ёрдам беради ва самарадорликни оширади.

Дарвоқе, япон корхоналари учун сунъий интеллектдан самарали фойдаланишда икки асосий муаммо мавжуд экан. Биринчиси – зарур кўникмага эга малакали мутахассислар етишмовчилиги, иккинчиси маълумот сизиб чиқиши ва хавфсизлик билан боғлиқ эҳтимолий хатар. Компаниялар шу жиҳатларни ҳисобга олиб, СИга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.

Умуман, Япония тажрибаси сунъий интеллект технологияси жадал ривожланаётгани,замонавий қурилмалар самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатмоқда.

Ф.Яхшибоева, ЎзА