Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония кибер бўлинмаси сонини икки баробарга кўпайтиради
11:32 / 2023-05-04

Япония мудофаа вазирлиги ўзининг кибер бўлинмаси сонини икки баробарга оширишга қарор қилди. Келаси йилнинг 31 мартигача уларнинг сони тахминан 2 минг 230 кишига етказилади. Бундан ташқари, бундай мутахассисларни тайёрлаш учун алоҳида ўқув юрти ташкил қилинади, деб ёзмоқда Sankei газетаси пайшанба кунги сонида.

Нашрнинг маълум қилишича, 2027 йилга бориб кибер бўлинма сони  4 минг кишига етказилади. Хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи техник ходимларни қўшиб ҳисоблаганда у 20 минг кишидан иборат бўлади.  

Хабарда айтилишича, Япония қуролли кучлари қўмондонлиги киберкенгликларида амалиёт ўтказиш соҳасида орқада қолаётганидан хавотир билдирган. Замонавий дунёда олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлар нуқтаи назардан олиб қараганда кибергуруҳларнинг аҳамияти ошган, дейди Sankei газетаси. Масалан, АҚШ ҳарбий тузилмасида бундай мутахассислар сони 6,2 мингга етади.