Япония хорижликлар учун чегарани ёпишга қарор қилди
Япония ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия фуқаролари учун чегарани ёпишга қарор қилди.
Япония ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия фуқаролари учун чегарани ёпишга қарор қилди. Энди ушбу давлатлардан келадиган кишилар мамлакат ҳудудига киритилмайди. Душанба куни Киодо ахбарот агентлиги шу ҳақда маълум қилди.
Ўтган кунда Японияда коронавирус юқтириш бўйича 169 та ҳолат қайд этилди. Мамлакатда инфекцияга чалинганлар сони ҳозиргача жами 1893 кишига етди. Шунингдек, феврал ойида Diamond Princess саёҳат кемасида ҳам 712 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари вирусга чалинган эди.
Кунчиқар мамлакатида инфекцияга учраганларнинг 975 нафари, жумладан, саёҳат кемасидаги 603 киши соғайиб кетган.