Япония “катта еттилик” харажатини ҳисобламоқда
Япония Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил молия йили (1 апрелдан бошланади) бюджет сўровига Хиросимада бўлиб ўтадиган “G-7” саммитини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатни киритишни режалаштирмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, анжуманни ташкил этиш учун 19.9 миллиард иен, яъни, тахминан 145 миллион доллар зарур. Бу ҳақда “NHK” телеканали хабар берди.
Бундан ташқари вазирлик ядровий қуролсиз дунё концепциясини тарғиб қилиш мақсадида ёш авлод вакилларининг Хиросима ва Нагосакига саёҳат уюштириш учун 1.2 миллиард иен (тахминан 8,7 миллион доллар) сўрамоқчи.
Хиросима 2023 йил 19-21 май кунлари “катта еттилик” саммитига мезбонлик қилади.