Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония иқлим ўзгаришига қарши кураш учун 10 миллиард доллар маблағ ажратади
11:56 / 2021-11-03

Япония бош вазири Фумио Кисида БМТнинг иқлим бўйича анжуманида ўз мамлакати ривожланаётган давлатларга 10 миллиард доллар маблағ ажратишига ваъда берди.

“Бу сайёрани глобал исишдан қутқаришга ёрдам беради”, деб ёзади “Bloomberg”.

Маблағ келгуси беш йил давомида бериб борилади. Маблағнинг 240 миллиони ўрмонларни асраб қолишга йўналтирилади.  

Аслида мазкур маблағ Япония томонидан ажратилувчи маблағга қўшимча ҳисобланади.

Кисида бош вазир бўлгунича япон ҳукумати 60 миллиард доллар ажратган.  

Мамлакатда, шунингдек, аммиак ёки водороддан фойдаланган ҳолда  қазилма ёқилғисидан воз кечиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишга киришилади.

 

З. Мирзабоева, ЎзА