Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Хитойнинг ҳарбий ҳаракатларига қарши норозилик билдирди
18:14 / 2022-08-04

Токио Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг Япония чегаралари яқинида ўтказаётган машқлари чоғида учирилган бешта ракета учун Пекинга норозилик муносабатини билдирди.

Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Нобуо Киси маълум қилди, дейилади «ТАСС» хабарида. 

Маълум қилинишича, снарядлар Япониянинг эркин иқтисодий ҳудудига тушган. 

Хабарда эслатилишича, аввалроқ Тайвань ТИВ халқаро ҳамжамиятни Хитойнинг ҳарбий таҳдидини қоралашга чақириб, бу амалиётлар КХДРга қўшни давлатлар атрофида ракеталарни учириш имконини яратаётганидан хавотирини билдирган эди.