English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония Элчиси билан учрашув
23:20 / 2022-12-05

2022 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди.

Учрашув Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи юқори даражадаги ишонч ва ўзаро англашувга эришиш, кенг кўламли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур механизмларни яратиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди. Олий даражада эришилган барча келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Саидмурод РАҲИМОВ,  

ЎзА