Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
21:10 / 2019-09-12

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Япония – Ўзбекистон“ дўстлик уюшмаси раиси, таниқли япон журналисти Набухико Шима бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Япония – Ўзбекистон“ дўстлик уюшмаси раиси, таниқли япон журналисти Набухико Шима бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Япония Ўзбекистоннинг муҳим стратегик ҳамкори ҳисобланади. Ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган юқори даражадаги фаол сиёсий мулоқот икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ҳозирги кунда Япония Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритувчи энг йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япония ташқи савдо ташкилотининг (JETRO) минтақавий офислари ишбилармонлик ва жамоатчилик доиралари ўртасида алоқалар ўрнатишга, беғараз ва техник ёрдам кўрсатишга кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, 1988 йилда ташкил топган “Япония – Ўзбекистон” дўстлик уюшмаси Япония жамоатчилиги ўртасида ўзбек халқининг тарихи ва маданиятини тарғиб этишга кўмаклашмоқда. Ҳозирги кунда Япониянинг 270 нафар фуқароси унинг аъзоси ҳисобланади. Улар ўртасида таниқли давлат арбоблари, ижтимоий-сиёсий, ишбилармонлик ва академик доиралар вакиллари бор. Жаноб Набухико Шима уюшманинг асосчиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек у Япониянинг “ТВ8” телекомпанияси томонидан намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўплаб кўрсатувлар муаллифидир.

– Делегация аъзоларининг кўпчилиги мамлакатингизга илк бор келган ва афсонавий тарихий шаҳарларингизни кўришни орзу қилган, – дейди Япония делегациясининг раҳбари. – Кўрганимиздек, Ўзбекистонда туб ўзгаришлар содир бўлган. Бизнинг аввалги алоқаларимиз сусайгани йўқ, балки ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари туфайли улар янада кенгаймоқда.

Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича алоқалар муваффақиятли ривожланиши учун бор куч-ғайратларини сафарбар этишини қайд этди.

Япония делегацияси ташриф доирасида Нукус, Хива, Урганч, Самарқанд шаҳарлари ва Мўйноқ туманида бўлди.