Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония бош вазири “Pfizer” раҳбаридан зарур вакцинанинг барчасини сентябргача етказиб берилишини сўради
09:49 / 2021-04-19

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга телефон орқали мулоқотда Қўшма Штатлардаги “Pfizer” компанияси раҳбари Альберт Бурлудан вакциналарнинг қўшимча партияларини юборишни сўраган.

“Interfax.ru” бу ҳақда “Associated Press” маълумоти билан асослаб хабар тарқатган.

Агентлик хабарига кўра, япон бош вазири “Pfizer” раҳбаридан зарур вакцинанинг барчасини сентябргача етказиб берилишини сўраган.  

Эслатиб ўтамиз, пандемияда Японияда 525 минг 200 ҳолатда вирусга чалиниш қайд этилган. 9 минг 500 нафар киши касаллик қурбони бўлган. “Pfizer” вакцинаси – ҳозирда Японияда маъқулланган ягона вакцина ҳисобланади.