Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония билан ҳамкорликка 30 йил тўлди — Ўзбекистон дипломатлари янги даврни бошлашга тайёрланмоқда
08:13 / 2022-01-11

Жорий йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ушбу шонли сана муносабати билан парламент аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компаниялари ва ваколатхоналари вакиллари иштирокида парламентлараро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашувда бу борада амалга оиширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама қилинди. 
Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилгани таъкидланди. 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг кунчиқар юртга ташрифи икки томонлама алоқалар ривожланишини янги даражага кўтарди.

Томонлар савдо, инвестициялар, иқтисодиёт, сиёсат, таълим, маданият соҳаларида икки томонлама муносабатларни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Япония парламенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни илдам ривожлантиришга тайёрлик билдирилди. Икки томонлама муносабатлар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида қурилгани таъкидланди.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Муҳтарама Комилова, 
ЎзА