Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония банклари “Ўзбектелеком”га 150 миллион доллар беради
00:11 / 2023-01-29

Япониянинг оммабоп «Nikkei Shimbun» газетасида «Япония банклари «Ўзбектелеком» АКга молиявий кўмак беради» сарлавҳали мақола эълон қилди.

– Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва «Mitsubishi UFJ» банки «Ўзбектелеком» АКга қарийб 19,3 миллиард иен (150 миллион АҚШ доллари) миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади, – деб ёзади газета. – Ушбу маблағ ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун япон ускуналари харид қилишга йўналтирилади. JBIC икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро алоқани мустаҳкамлаш ва молиялаштириш орқали Япония маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга кўмаклашиш ниятида.

Қайд этилишича, «Ўзбектелеком» дата-марказ яратиш ва юртимиз ахборот-коммуникация тармоғини ривожлантирмоқчи. Япония компаниялари ускуна етказиб беришдан ташқари техник ёрдам ҳам кўрсатади.

«JBIC» Ўзбекистон томонига умумий молиявий ресурсларнинг, қарийб, 60 фоизини тақдим этади. «Mitsubishi UFJ» банки томонидан молиялаштирилаётган маблағнинг бир қисми хавфни камайтириш учун «NEXI» давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан суғурта қилинади», деб ёзган «Nikkei Shimbun».

ЎзА